Опа сингилларни исломда хукми

Ассалому алайкум! Ўртанча опамни шайтон йўлдан уриб бир оилали эркак билан телефон орқали гаплашиб юрган экан. Опам хам оилали хозирда эри россияда бу қилмиши биринчиси эмас. Бир марта шундай холат бўлганда кечирган эдик бу хиёнатини(унда хам телефон орқали гаплашган). Энди нима қилай исломда бундай вазиятда хукми қандай опамдан кечишни хохлаяпман. Чунки битта ўзини эмас оиламиз шанини юзини ерга қаратяпти. Бундай холат жамики эркак учун оғир холат. Оиладаги эркакларни жаннат сари эмас жаханнам сари етаклаяпти. Албатта бунда биз хам қаердадур хато қилганмиз. Хозир қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан. Бундай холатда динимизда хукми қандай. Динимиз нима қилишга буюрган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Опангиздан воз кечиб алоқаларни узиб қўйишга шошманг. Барчангиз бир бўлиб уни тўғри йўлга солиш чораларини кўринг. Эри четда бўлгани учун шу ишга қўл уриб қўяётган бўлса эрини олиб келинг ёки ёнига юборинг. Телефон сабаб бўлса телефон ишлаттирманг. Хуллас, шу аҳволда ташлаб қўйишни эмас, ислоҳ қилишни ўйланг. Уни шариат кўрсатмаларига амал қилишга чақириш эрининг зиммасида. Валлоҳу аълам!

29 Ноябр 2023, 12:10 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar