Мижозга смс жўнатиш

Ассалому алайкум! Кўпкина нотаниш контактларга оммавий реклама смс ташлаш жоизми? Масалан гилам ювиш хизматларини нотаниш контактларга ўз хизматларини таклиф қилиш тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Телефон рақамини ўз хоҳиши билан барча кўриши мумкин бўлган саҳифага жойлаган бўлса унга хат орқали реклама юбориш мумкин. Хатда ушбу рекламаларни юборишни тўхтатишни истаганлар учун керакли тугма ҳам жойланиши шарт. Аммо ўз рақамини бундай очиқ манбааларга жойлаб қўймаган бўлса унга рекламалар юбориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

7 Декабр 2023, 10:41 | Савол-жавоблар | 0 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar