Тирноқ остига сув етказиш

Ассалому алайкум! 1. Тирноғим терисига ўсиб қонаб таҳоратим бузиляпти. Теридан ўтказиб ўстирсам тагига сув етмаслиги мумкин. Даволатай десам таги билан олиб ташларкан. Саҳифадаги жавобларда яхшилаб ювилса бўлди бирор мослама билан орасини очиб сув етказиш шарт эмас дейилган экан. Беш маҳал таҳорат қилиш озроқ ўғирлик қиляпди. Даволатай десам хуник бўлиб қолади. Нима қилсам бўлади? 2. Молларга қараймиз сув бергунча устимга сачрайди бир икки томчи шунда кийимимни алмаштириб ўзим ғусл қилиб оламан бир ҳил вақти. Бу ҳолат кунда икки уч марта бўлади шунда икки уч марта кийим алмаштириб ғусл қилишимга тўғри келадими? Сув теккан жойни ўзини ювай десам айнан қаерга текканини билмайман алоҳида кийим қилай десам барибир теримга сув ўтади ёки терлаганда нажосат бўлади. Молни нажосатига кийимни тўртдан бирига рухсат экан бу дегани ювмасам ҳам бўлади деганими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тагига сув етказишга ҳаракат қилинг.2). Ювмаса ҳам бўлади, дегани эмас. Ўша кийим билан намоз ўқиб қўйган бўлса намози дуруст дегани. Бу иш учун баданга нажосатни ўтказмайдиган даражада қалин кийим қилиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

7 Декабр 2023, 14:21 | Савол-жавоблар | 0 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar