Ота олдидаги бурч

Ассалому алайкум! Ота олдидаги бурч қайси вақт бажарилмайди? Отам кўп ёмон иш қиладилар, ўз фарзандларини қарғайдилар. Шу вазиятда мен отамга гап қайтариб уришиб кетдим (афсусдаман). Отам билан гаплашмаймиз, кўпчилик отангдан узр сўра ёмасам ишларинг юришмайди дейишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ота ҳар қандай ҳолатда ҳам ота мақомида қолади. Ҳадисда келган ота-онага яхшилик қилиш тўғрисидаги амрлар, фосиқни ҳам, фожирни ҳам ўз ичига олади. Иш юришиши учун эмас, балки абадий дўзахдан қутилиб қолиш учун орани ислоҳ қилишга ҳаракат қилинг. Ота қилган ишига Аллоҳнинг ҳузурида ўзи жавоб бераверади, лекин унга яхшилик қилиш сизни бурчингиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:53 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar