Таргет бўйича
Ассалому алайкум! Мен таргет қилиб маҳсулот сотаман шунда бир маҳсулотни реклама қилгандим. Бизга реклама матнлари берилганиди лекин бу маҳсулот рекламада берилган матндаги хусусиятларга эга эмас экан, шуни билганимдан сўнг озгина сотдим кейин бу маҳсулотни сотишни тўхтатдим. Ҳозирда шу маҳсулотлардан келган фойдадан тушган пулим бор ва олдин келган пулларини ҳам шу ишни қилиш учун ишлатганман энди ҳозирда бор пулимни савоб умид қилмасдан садақа қилиб юбориб бошқаттан пул тикиб ишни қайтадан бошлашни мўлжаллаваман шу ишим тўғри бўладими чунки ундан келган фойда пулларини ҳам шу ишга ишлатганман ёки бошқача йўл тутишим керакми. Яна бир саволим бор эди сотаёрган маҳсулотимиз учун расм берилади шу расм асл расмидан бошқача бўлиши мумкин шу нарсани қўйиш жоиз бўладими, чунки мижоз айнан расмдаги товарни эмас бошқача кўринишдаги маҳсулотни олади масалан ранги бошқача бўлиши мумкин ёки шакли расмдан бироз бошқача бўлиши мумкин олган одам ҳар хил ҳолатда буюртмани бекор қилиши мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ҳаром пуллар ва улардан кўрилган фойдани савоб умид қилмай садақа қиласиз. Маҳсулотнинг асл расми дея сохта расмни кўрсатиш алдов ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳисобланади.عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ». تَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَАнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар». عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟» قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ». وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ، أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ». فَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى قُلْتُ: لَا يَسْكُتُАбдурраҳмон ибн Абу Бакра отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой! Сизларга кабираларнинг энг каттасини маълум қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» дедик. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар. У зот суяниб ўтирган эдилар, ўтирдилар-да: «Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам! Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам!» дедилар. У зот буни айтавердилар, ҳатто тўхтамасалар керак, деб қолдим». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!
9 Декабр 2023, 10:10 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат