Имом зарнужий

Ассалому алайкум! Имом Зарнужий ким ва у кишининг илм олиш сирлари китобларидан фойдаланса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта фойдалансангиз бўлади. Имом Зарнужий роҳимаҳуллоҳ ҳанафий олимлардан бири бўлиб, “Ҳидоя” китобининг муаллифи Бурҳониддин Марғинонийнинг шогирдидир. У кишининг қаламига мансуб “Таълиимул мутаъаллими ториқот таъаллуми” китоби илм йўлига қадам қўйган толиблар учун жуда манфаатли китоб бўлиб, ҳозирга қадар аҳли илмлар орасида қўлма-қўл бўлиб келмоқда. Лакнавий роҳимаҳуллоҳ ушбу китобнинг толиби илмлар тарбиясига ижобий таъсирини эътироф этиб “Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб”, деб таҳсин айтган. Валлоҳу аълам!

9 Декабр 2023, 12:10 | Савол-жавоблар | 0 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar