Назр Беҳуда ёки чин?

Ассаламу алайкум! Бундан бир неча ой аввал кофе ичишга ўрганиб қолган эдим ва соғлиғимга ёмон тасир қилаётган эди. Ўшанда "энди қачон кофе ичсам фалон миқдорда (мен учун каттароқ маблағ) садақа қиламан" деб аҳд қилган эдим. Шу кундан бери кофе истеъмол қилмадим. Савол: Энди бир умр қачон кофе истеъмол қилсам ўша миқдорда садақа қилишим вожиб бўладими? "Ҳадис ва ҳаёт" нинг Назр ҳақидаги жузни ўқиб чиқдим. Аниқ жавоб ҳосил қила олмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир маротаба ўша ишни қилишингиз билан назрингизни бажаришингиз лозим бўлади. Шу билан бу гапингиз ечилади. Валлоҳу аълам!

9 Декабр 2023, 13:00 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar