Ислоҳ қилиб беринглар

Ассалому алайкум! Бизда бир ихтилофли масала бўлмоқда. Шуни ислоҳ қилиб берсангизлар. Бизни шахарда Униқуэ финансе деган биржа ўйинига аъзо бўлиш тақводор намозхонлар ўртасида оммалашиб бормоқда. Аъзо бўлганлар ичида биз ниҳоятда хурмат қиладиган, мухлислари жуда кўп бўлган шахримиз имоми, қори ака укаларимиз, кўплаб мусулмон биродарларимиз бор. Ушбу сайтда бу фаолият турига (униқуэ финансе) судхўрлик деб жавоб берилган экан. Буни биз имом домламизга кўрсатдик. Лекин домла у бошқалиги, яъни домла аъзо бўлган биржа аниқ ҳалол эканлигини таъкидлаб ўтмоқдалар. Домламизни иши нотўғрилигини бошқа шахарнинг етук имоми хам айтиб ўтган эканлар. Шунга сизлардан илтимос. Ўрганишларингиз натижасини батафсилроқ ёритиб берсангизлар. Айнан униқуэ финансе фаолият турини. Ёки буни ичида қандайдир ҳалол савдо йўналиши ҳам бўлиши мумкинми? Домламиз шунга асосланяптими. Агар бу иш ростдан ҳам пирамида асосига қурилган бўлса албатта бир кун қулайди. Лекин катта жамоат пул тикяпти. Оз пул ҳам эмас. Биз имом домламизни ва барча аҳли илмларни қаттиқ хурмат қиламиз. Бизни домлага далил топиб тушунтиришга илмимиз етмайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шак-шубҳасиз жоиз эмас. У ҳам айни пирамида шаклидаги фаолият. Бизни одамлар қизиқ, энг зиёли деганларимиз ҳам билиб туриб Аҳмадбой деганига пул беришдику. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 21:35 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar