Пора сўраганни қонунга айтиб бериш

Ассалому алайкум! Мен бир давлат ташкилотига ишга кирмоқчи бўлиб бордим, менга муносиб иш ўрни мавжуд, аммо, улар менга пора берсам кейин ишга олишларини айтяпти, уларни бу ишини қонунга айтиб беришим гунох эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қилаётган ишлари ҳаром эканини айтинг. Шунда ҳам бас қилмасалар тутиб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Декабр 2023, 12:26 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar