Ўйин автомати
Ассалом алайкум! Мен истироҳат боғи ёки савдо мажмуалари ёнида "Хватайка" деб номланадиган ўйин автомати қўймоқчи эдим. Бу автомат ишлаш принсипи ўйин учун нарх белгилаб қойилади ва шу нарх учун вақт берилади. Айтайлик 1 минут. Бу вақт оралиғида аппаратнинг кран механизми ёрдамида ичидан ўйинчоқ олишга ҳаракат қилинади. Вақт тугагунча эса ё ўйинчоқ олинади ёки ёқ. Бу тартибдаги ўйин шаръан жоиз эмас. Мен ушбу ўйин автоматини қуйидагича ишлатмоқчиман: айтайлик ўйин нархи 10000 сўм бўлади. Ўйин автомати ичидаги совғалар эса 7000, 8000, 15000 ёки бошқа хил қийматда. Ўйин эса фойдаланувчи токи битта ўйинчоқ ютиб олмагунча давом этади ва ўйинчоқни қўлга киртади. Аппаратда фақат бир хил қийматли ўйинчоқлар бўлса ҳеч ким ўйнамайди. Шу тартибда иш олиб боришим жоизми? Ёки шу ўйин автоматимдан қай тартибда фойдалансам жоиз бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунинг жоиз кўриниши йўқ. Валлоҳу аълам!
14 Декабр 2023, 12:16 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунинг жоиз кўриниши йўқ. Валлоҳу аълам!
14 Декабр 2023, 12:16 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат