Мазий ва Сийдик
Ассалому алайкум! Аввало узур минг бор қайта қайта савол бераётганим учун, Саволларимни масжид имомимиздан сорагани ҳайрон болиб қолганим учун сизлардан сораябман сабаби Имомимиз мазий чиқса ғусул қиласиз деди яна 1 сизлар жавоб берган саволни бергандим бошқа жавоб айти шунга намозимда ҳато бўлмасин деб сизлардан ёрдам умид қилмоқдаман. Саволим шуки мен шамоллаганим сабаб сийдик ва мазий тинмай чиқиб қолаётгани учун сизлар паҳта қўйиб олинг ва тезроқ даволанинг дегандинглар, мен даволнаябман ва анча яхшиман Аллоҳга шукур лекн 3-4 соатдан кейин ҳам азойимни сиқсам оз миқдорда мазий чиқиб қолябди лекин юрсам кўпинча унинг чиққанини сезмайман, шунинг учун пешиндан аввал ҳожат қилиб сўнг паҳта қўйиб олсам ва пешинни ўқиб бўлгач ҳожатга эҳтиёж бўлмаса кейин асрга тахорат олсаму шомгача яна ҳожатга эҳтиёж бўлмаса ва нимадур чиққанини сезмасам тахоратни янгиламасдан намоз ўқисам бўладими ёки тахоратни янгилашим керакми? (таҳоратдан сўнг азойимни яхшилаб силкиб, сиқиб ташлайман лекин бироз сийдик чиқиб туради ва кейин мазий чиқа бошлайди оз-оз) Ҳозир иложи борича янги таҳорат олаябман лекин базида иложини қилолмаганим учун намоз қазо бўлди ҳам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пахта қўйиб олган бўлсангиз ва закарнинг учидан бирор нарса чиқмаган бўлса таҳоратингиз синмаган. Валлоҳу аълам!
16 Декабр 2023, 15:18 | Савол-жавоблар | 0 | Таҳорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пахта қўйиб олган бўлсангиз ва закарнинг учидан бирор нарса чиқмаган бўлса таҳоратингиз синмаган. Валлоҳу аълам!
16 Декабр 2023, 15:18 | Савол-жавоблар | 0 | Таҳорат