Маййит чиқарилмай туриб ифтор бериш хусусда

Ҳурматли устозлар, майит чиқарилмай туриб берилган ифторликка бориш мумкинми?
2. Қозоғистонда жанозага борса жанозадан олдин халққа ош беради. Кейин жаноза ўқилади. Ўтирмасликка ҳаракат қиламиз. Баъзида иложи бўлмай қолади. Бундай ҳолда шариатга мувофиқ қандай йўл тутиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимиз, “инсон вафот топгандан кейин энг аввалги қилиниши керак бўлган ишларни баён қилиб, аввало маййитни ғусл қилдирилади, кейин жаноза ўқилинади, кейин дафн қилинади. Кейин меросхўрларнинг меросини тақсим қилинади, кейин уч кун аза тутилади. Азадан кейин етимни, ғойибдагини ҳомиладорнинг ҳомиласини ҳаққини ажратилади. Кейин балоғатга етганларининг хоҳлагани, хоҳлаганича бирор кун ёки вақтни чегараламасдан бирор бир таомни чегараламасдан хоҳлагандек эҳсон қилади” дейди. Чунки мерос тақсимланмасдан олдин меросхўрлар тарафидан қилинган эҳсонга вафот этган кишининг тақсимланмаган ҳаққи, етимнинг ҳаққи қўшилиб қолса уни ейиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 20:03 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar