Даюслар хақида

Ассалому алайкум! Мен бир хадис эшитгандим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканларки “Шундай замон келадики 5 маҳал намоз ўқишади Масжидда олд сафда намоз ўқишади лекин аёли ҳижобсиз қизи ҳижобсиз бўлади улар дўзахга тушади” деган. Мазмунда хадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айнан шундай лафзда ҳадис топилмади. Даюсликнинг оғирлиги борасида ушбу ривоятлар ворид бўлган:
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамлар жаннатга кирмайдилар: ота-онасига оқ бўлганлар, даюслар, эркакшода аёллар».
(Насоий, Баззор, Ҳоким ривояти).
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамлар ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар: даюслар, эркакшода аёллар, хамр (маст қилувчи нарса)га муккасидан кетганлар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, хамрга муккасидан кетганни, биламиз. Даюс ким?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлининг ҳузурига ким кираётганига парво қилмайдиган кимса», деб жавоб бердилар. «Эркакшода аёл ким?» деб сўрашган эди: «Ўзини эркакларга ўхшатадиган аёл», дедилар». (Табароний ривояти). Валлоҳу аълам!

30 Декабр 2023, 14:48 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar