Умрадаги саф

Ассалому алайкум! Ҳозирда Маккада намоз вақтида имомнинг олдига ҳам саф қўйиляпти. Бизнинг у ерда туришимизнинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улар сиз айтганчалик имомнинг олдига саф қўйишмайди. Сизга “имомнинг олди” бўлиб кўринаётган жой фиқҳий жиҳатдан имом турган сафдан бошқа тараф ҳисобланади. Ҳарам ходимларининг айтганини қилиб саф тортаверинг. Валлоҳу аълам!

30 Декабр 2023, 15:39 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar