Васваса талоқ

Ассалому алайкум! Мен уйланганимга 3 ой булди. Яқинда интернетда талоқ мавзусини ўқиб қолдим ва талоқ мени миямга ўтириб қолди. Ҳар хил васвасалар мени қиянаяпти. Мен аёлимни аёлим эса мени яхши кўради. Менда талоқ нияти умуман йўк. Кўп ҳолларда аёлим билан гап тортишиб қоламан ва уришиб коламан, лекин 1 соатга бормай ярашиб оламиз ва кўп ҳолларда аёлим уйимга кетаман дейди, мен еса унга хазиллашиб уйинда нима бор пишириб қўйибтими деб кетсанг кетавер сўзларини ишлатмасликка харакат киламан, аммо бир куни аёлим шундай деганда мен майли кетсанг кетавер дедим. Лекин менда талоққа ният йўк, аммо ичимда кандайдир васваса бўлиб шу сўзни талоқ ниятида айтгансан деб мени хавотирга соляпти. Илтимос менга ёрдам беринг, мен бу васвасадан қутила олмай кийналиб кеттим. Аёлим кетаман дегани билан кетолмайди, мен кетсанг кетавер деганим билан мен уни хеч каерга қўйиб юбормайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқни ният қилмаган бўлсангиз талоқ тушмаган. Васвасага берилманг. Валлоҳу аълам!

3 Январ 2024, 18:16 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar