Квартирадаги шерикларим ўртасида юзага келган вазият

Ассалому алайкум! Тошкентда тоғамнинг украинлар яшайдиган квартиралари бор эди. Керак бўлгани учун ўзлари билан гаплашиб бўшаттирдим. У ерга энди шерик тўплаш керак эди. 6-7 киши турамиз деб тоғамга айтдим, тоғам ойига 300$ чиқариб берасан қоганини нима қилсанг қилавер дедилар. Шерикларнинг ҳаммаси танишлар, нарх ҳамма учун ҳар хил, шароитига қараб айтганман, баъзилари 60$ баъзилари 50$ беришади лекин албатта барчаларига бор гапни айтганман: 6-7 киши туришимизни, ойига уларга қанчага тушишини ва квартира расмларини. Барчалари билан яккама-якка гаплашиб келишув қилганман. Ойига 300$ дан кўп еғилади. Тоғамнинг қаршимасликлари, болаларни ҳаммасига бу ҳақида айтиб ўзлари билан яккама-якка келишилганини ҳисобга олсак, 300$ дан уёғини ўзимга олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Квартирага битта стул бўлса ҳам бирорта қўшимча қулайлик киритиб қўйинг. Қандай олган бўлсангиз шундайлигича топширворманг. Валлоҳу аълам!

3 Январ 2024, 18:26 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar