Ҳозир қуллик борми

Ассалому алайкум! 1) Ҳозирги кунда расман қул йўқ экан. Лекин қайсидир бир одам иккинчи одамга қараб мен сизнинг қулингизман деса ва нариги иккинчи одам ҳам 1-одамга хўп сен менинг қулимсан деса (Лекин у иккаласи бир бирини кўрмаса масалан телефон орқали гаплашган бўлса) шундай ҳолатда 1-одам 2-чи одамга расман қул ҳукмида бўлиб қолиши мумкинми ёки умуман ундай бўлмайдими? 2) Агар ҳозирги кунда қайсидир одам биронта одамни қул қилиб олса қул бўлган одам эгасидан қочиб кетиши мумкинми (яъни жоизми)? Аввалари қул эгасидан қочиб кетиши жоиз бўлмаган. Агар қочиб кетса намозлари ҳам қабул бўлмайди деган ҳадис ҳам бор. Ҳозирги кунда ҳам шундайми ёки йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Умуман ундай бўлмайди.2). Қул қилиб олиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

3 Январ 2024, 18:46 | Савол-жавоблар | 0 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar