Қон оқмасдан кийимга тегса

Ассалому алайкум! Ман бомдодга чиқдим ва ўқиб бўлиб қарасам тиззамдеги шлинган аммо қон оқмидиган даражада, деярли битиб хам бўган жойимдан шимимга сариқ-қизил аралаш суюқлик ўтган, авф қилинадиган миқдорда, лекин уйга кирдим, яра устига атир сепиб яхшилаб артив ташлаб тахорат қилиб яна ўқидим, ўқиб бўлсам бу шимимга хам теккан, савол шуки у жойдан қон оқмади, сажда сабаб кийим ўзи тегвотти, қон оқмаса тахорат кетмиди деб ўргатишган, қон ўқишидан асарам йўқ, шуни нима қлай, нажосатмас деб авф қилинадиган миқдор деб тахорат бор киймим дуруст деб олими ё яна ўқими? Бунақа холатла бунақа ярачалар кўп бўлади, уша асаб қомади, одам эзилиб кетти, жуда унчали оғирмасдир поклик, ибодат?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шимингизга ўтиб қолган ўша суюқлик миқдори жамласа оқадиган даражада кўп бўлмаса таҳоратингиз синмаган. Афв миқдорида бўлгани учун кийимингизни бенамоз қилмаган. Валлоҳу аълам!

13 Январ 2024, 11:38 | Савол-жавоблар | 0 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar