Фақат Бомдод қазосини ўқиш
Ассалому алайкум! Бугун қазо намозини қандай ўқиш кераклиги хақида яқинда Шайхизнинг жавобларини Ёу тубе да эшитдим. Лекин шу пайтгача қазо намозларини бошқача ўқиб боряпман экан. Бу хақида хеч қаердан жавоб топа олмадим. Мени 8 йиллик қазо намозим бор. У қазо намозларни адо қилишда, хар доим кечқурун фақат битта намозни қазосини ният қилиб ўқияпман. Мисол учун, кечқурун 30 кунлик бомдод намозини қазосини ўқидим. Шундай қилиб 8 йиллик бомдод қазосини тугатгач, пешин қазоларига ўтмоқчиман ва х.к. Хозир, хисобим бўйича, яна 3 йиллик бомдод қазоси қолди. Саволим қуйдагича. 1). Мени шу пайтгача ўқиган қазо намозларим хисобга ўтадими? 2) Агар булар хисобга ўтса, шундай ўқишни давом этсам бўлаверадими? Агар, иложи бўлса, саволларимга сабаблари билан тўлиқ жавоб берсангиз, илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўтади.2). Давом этсангиз бўлади. Аммо қазолар ўртасида тартибга риоя қилиш, яъни аввал бомдод, сўнг пешин, сўнг аср ўқиш мустаҳаб. Валлоҳу аълам!
13 Январ 2024, 11:48 | Савол-жавоблар | 0 | Намоз