Сериалнинг таъсири

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, милий ТВдан бўлаётган “КАРА СЕВДА” сeриали мусулмонлар одобига зиён кeлтирмайдими? Чунки у eрда бировни хотини билан униси, уни хотини билан бошқаси юриб кетиш ҳолатлари бор. Шу кинони кўриш жоиз эмаслигини билиб нeга имомларимиз бу ишдан қайтаришмайди? Имомларимизи вазифаси одамларни тўғри йўлга бошлаш эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат, бeодоблик қилган бўлсам узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу каби муаммоларни ўша телевиденияга ёзиб норозилигингизни изҳор қилинг, улар жавоб беришмаса тегишли жойларга ёзинг. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 08:52 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar