Фарзанд Аллоҳнинг берган неъмати

Ассалому алайкум! Маърузаларнинг бирида бир ҳадис эшитганман. Қиёмат кунида бир гурух одамлар келтирилади. Улар одамсифат махлуқларга ўхшайди. Одамлар уларни ўраб:
— Булар ким? деб сўрашади.
Шунда Аллоҳ:— Булар ота-онасига ок булганлар. Уларни ота-онасини чақиринг дейди фаришталарга.
— Нега фарзандингни шундай ҳолатга туширдинг. Ахир Мен сенга бу неъматни (фарзандни) беғубор қилиб берганманку. дейди
Аллоҳ— Бу фарзанд мени ундоқ қилган, бундоқ қилган деб ота-она фарзандини айбини ахтаради. Шунда Аллоҳ: Сен мендан 2 ракат намоз ўқиб унга инсоф тилаганмисан. Уларни мени неъматимга ношукурлик қилгани учун дўзахга ташланг - деб фаришталарга буюрар экан. Шундай ҳадис борми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадисни билмаймиз. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 09:46 | Савол-жавоблар | 215 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar