Талоқ айтилса
Ассалому алайкум! Эрим менга жанжалашиб қолганимизда 3 талоқсан деб бир марта айти, уйимдегиларга айтсам домла фатво айтади бу гап билан ажрашиб кетмесан деб мажбурлаб эримни уйига ташлаб кетишди. Мен ютуб орқали талоқ хақида излаб эштиб кўрдим ва Содик Самаркандий исмли домла айтган марузаларида бир сўз билан 3 талоқсан дийилса бир мартага ўтади, демак у эри хотин ўртасига талоқ тушмаган деган жумлани айтган мен билолмаятганим бизни никохимиз бузимаганми? Эрим бир марта 3 талоқсан деган бўлса никохимиз бузиладими? У гапдан кейин домла хузурига фатво учун боришга унамаяпти ва 2 кундан бери у мен билан яқинлик қиляпти бунинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Орага уч талоқ тушган. Бирга яшашга йўл йўқ. У самарқандий деган одам бемазҳаб бўлиб, уни гап олинмайди. Тўрт мазҳабда уч талоқ бўлади дейилган. Бирга яшасанглар ҳамма ишлар зино бўлган. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром