Тушинмадим

Ассалому алайкум! Устозлар, архивдан бир саволни жавобини тушинолмаябман. Бир киши машинасини дўстига 10.000$ сотибди ва кeйин 2-3 ойдан кeйин яна ўзи насияга 12.000$ ҳар ойда 1.000$дан бeриш шарти билан сотиб олсам бўладими дeса Устозимиз раҳимаҳуллоҳ томонларидан “йўқ” дeйилибди. Бу ўзиники бўлганлиги учунми ёки бундай савдо бошқаларга ҳам жоизмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ерда фоизга пул олиш ҳийласи бўлгани учундир. Агар бу мақсад бўлмаса жоиз. Бу ўша сотаётган вақтида маълум бўлади. Агар олдиндан келишувсиз, табиий жараён билан 2-3 ойдан кейин ўзини мошинасини сотиб олса бунда бошқа гап. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 11:02 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar