Мусулмончилик

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, саволим шундан иборат, турмуш қурмоқчи бўлган аёлим бошка миллат вакили. Турмушга қадам қўйишдан олдин мусулмончиликни қабул қилмоқчи эди. Бунинг учун қандай йўл йўриқлар қилса тўғри бўлади, олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ғусл қилишни ўргатинг, ғусл қилган ҳолида хоҳлаган бирор масжидга борсангиз ёрдам беришади. Аслида эса калимаи тоййиба ва калимаи шаҳодатни айтиши билан муслима бўлади. Сиз унга имкон борича гўзал динимизнинг таълимотларини ҳам аста секинлик билан ўргатиб боринг. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 164 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar