Соқол қўйиш ҳақида

Ассалому алайкум! Устозлар, ҳозирги кунда кўпчилик икки жағ атрофига соқол қўймоқда. Бу иш шаръан тўғрими? Уммуман олганда соқол қўйишнинг ҳам ўзига хос қоидалари борми? Саволим ноўрин бўлса узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: يَكُونُ قَوْمٌ يَخْضِبُونَ فِي آخِرِ الزَّمَانِ بِالسَّوَادِ كَحَوَاصِلِ الْحَمَامِ لَا يَرِيحُونَ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Охир замонда соч-соқолини кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяйдиган қавмлар бўлур. Улар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламаслар», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Шарҳ: Уламоларимиз ушбу ривоятдаги «кабутарнинг тўшига ўхшатиб» деган маънони икки хил тушуниш мумкин, дейдилар. Биринчиси – охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни фақат жағларига худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қўядилар. Бунда суннатга хилоф қилиб, фақат ияккагина соқол қўйиш ҳам қораланган бўлади. Иккинчиси – охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяб юрадилар. Демак, икки мазкур иш ҳам яхши эмас экан. Уламо аҳли соч-соқолни қорага бўяш ҳақидаги барча далилларни чуқур таҳлил қилиб чиқиб, соч-соқолни қорага бўяш макруҳ, деган қарорга келишган.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 11:35 | Савол-жавоблар | 167 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar