Шомдан олдин карз намозини укиш мумкинми?

. Ассалому алайкум, мани опажоним, хам устозим Одина опа! Купгина савол ва жавобларни укиб, роса хурсанд буламан, билмаганларимни урганиб олишимга Аллох сизни ва отангиз Шайх хазратларини сабабчи килаяпти. Манга эмас факатгина барчага албатта.Саволим эса куйидагича: Ман 5 вакт намоз укийман Иншаалох, кундузи ишда булганлигим сабабли пешинни, гохида эса асрни вактини хам казо киламан, шом вакти киришига сал колганда яъни куёш ботаётган вактида уйимга етиб келаману, дархол тахорат олиб намоз укий бошлардим. Лекин эшитдимки, аср ва шом вактини уртасида яъни куёш ботаётган вакти умуман намоз укиш мумкин эмаслигини айтишди. Бошка инсондан сураганимда асрни казосини шом кириш вактида хам укиш мумкинлигини айтишди. Ваалоху аълам. Буни сиздан сураш нияти билан мурожаат килдим, узингиз тугри йул курсатинг манга, ишдан келибок карзларимни адо килсам буладими ёки шомни киришини кутиб кетидан карз намозларимни укишим жоизми. Агар саволим ноурин булса, узр сурайман. Аллох барчамизни гунохларимизни кечирсин ва тугри йулдан адаштирмасин. Амин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
ва алайкум ассаломбу ерда бир нечта масала аралашиб кетибди.аввалам бор намозни қазо қилиб бўлмайди. ҳамма намозни ўз вақтида ўқиш керак. аср билан шом ўртасида намоз ўқиб бўлмайди деб нафл намоз назарда тутилган. агар аср кечикиб қолган бўлса, шом вақти киргунича ўқиб олса бўлади. Валлоҳу аълам

29 Апрел 2022, 12:41 | Савол-жавоблар | 169 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar