Тунги босинқираш ёки Ал-Жосун жини ҳақида

Ассалому алайкум! Тунги босинқираш ёки Ал-Жосун жини хақида маълумот берсангизлар. Бу қандай холат? Яъни, нима учун инсон уйкусида босинқираш рўй беради?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жинлар бор мавжудот ҳисобланади, уларни борлигига иймон келтиришимиз шарт. Улар ҳамма вақт биз билан бирга яшашади. Улар бизни кўришади, биз уларни кўролмаймиз. Охиратда эса бунинг акси бўлади. Уларнинг ичида солиҳлари ҳам фосиқлари ҳам бор. Уларнинг ёмонликларидан сақланиш йўлларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ўргатганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўзингизга вазифа қилиб олинг. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 12:52 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar