ражаб ойи
Ассалому алйкум устоз!Ман бир нарсани со‘рамоқчийдим. Ражаб ойи келишига оз қолди. Бу ойда қандай ибодатлар қилинади, қайси кунлари ро‘за тутилса яхшироқ? уйда "муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар" деган китоб бор. Лекин уни ишончли эмас деб эшитдим. Сизни Аллоҳ о‘з паноҳида асрасин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Китоб ҳақида эшитган гапингиз тўғри. РАЖАБ РЎЗАСИУсмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: «Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда, Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер, эдик, деяётганини эшитганман»-деди».Усмон ибн Ҳаким Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто, кишилар, у киши оғизларини очмаслар керак, деб ўйлаб қолишади. Гоҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар, энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Ражаб ойда ҳам шундоқ бўлар эди.Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади: «Албатта у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. Сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва:«Эй Аллоҳнинг Расули мени танимаяпсизми?»-дебди.«Сени нима ўзгартирди? Чиройли кўринишда эдинг?»-дедилар.«Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим»-деди.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Нима учун ўзингни азобга солдинг?»-дедиларда, сўнгра:«Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут»- дедилар.«Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор»-деди.«Икки кундан рўза тут»-дедилар.«Бир оз зиёда қилинг»-деди.«Уч кундан рўза тут»-дедилар.«Бир оз зиёда қилинг»-деди.«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини буклаб ёзиб кўрсатдилар». Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривоят қилган.Ушбу ҳадисидан олинадиган фойдалар:1. Йил бўйи рўза тутиш шариятга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи азоблаш эканлиги.2. Нафл рўза тутмоқчи бўлган одам Рамазондан бошқа ойларда бир кундан, икки ёки уч кундан тутса бўлиши.3. Агар мазкур миқдорни ҳам оз деб, билса ашҳурул ҳурумда-ҳаром ойларда уч кун-уч кундан тутса яхши бўлиши. Ушбу ҳадисни бу фаслда келтирилишининг сабаби Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бўлганидандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлар ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўртаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг»-деган.Ҳаром ойлар, дегани ҳурматли, улуғланган, уруш-жанжал, душманлик ҳаром қилган ойлар, деганидир. Ана ўша ҳурматли тўрт ой–Муҳаррам, Зул-Қаъда, Зул-Ҳижжа ва Ражаб ойларидан иборатдир.Демак, Ражаб ойда нафл рўза тутиш савобли иш ҳисобланади. Машҳур саҳиҳ китобларидан бошқа ҳадис китобларида келтирилган ривоятларда Ражаб ойида рўза тутганларга улкан савоблар ваъда қилинган. Иложини топган кишилар бу ойда нафл рўза тутсалар яхши бўлиши аниқ.-
29 Апрел 2022, 13:36 | Савол-жавоблар | 370 | Бошқа ибодатлар