Ҳар бир инсон 720 минг марта таҳлил айтиши керакми?

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир отинча ая онамнинг таъзияси куни келиб, "ҳар бир инсон бутун умри давомида 720 минг марта таҳлил айтиши керак, онангиз айтолмаган бўлиши мумкин, шунинг учун бу амалини сизлар онангиз учун адо қилиб қўйинглар, онангиз учун қиладиган энг савобли ишлардан бири шу бўлади" деди. Шундай қилишимиз тўғри бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Таҳлилни қанчалик кўп айтилса шунча яхши. Аммо маълум сон белгиланмаган.

29 Апрел 2022, 14:10 | Савол-жавоблар | 193 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar