Саждаи савҳ ва қазо намози

Ассалому алайкум! Мен 22 ёшимдан намоз ўқий бошладим ва олдинги ўқилмаган намозларимни қазосини ҳам ўқияпман. Масалан эрталаб бомдодни ўқиб бўлиб 2 ракат бомдод намозини фарзини қазоси ўқийман. 1. Шунда қазо намозимга ҳам азон айтишим керакми? 2. Базида намозда адашаман ва саждаи савҳ қилишим кераклигини дилига тугаман лекин базида намозни охирига борганда ёдимдан кўтарилади ва саждаи савҳ қилмай намозни тугатиб кейинги қазо намозини ўқиётганимда ёки намозни тугатиб бошқа иш қилаётганимда эсимга келиб қолади. Шунда ўқиган намозларим қабул бўлдими? 3. Олдинлари мен намозларимда саждаи савҳ қилишда аттахиёт дуосидан кейин ўнг томонга салом бермасдан сажда қилган эканман. Шунда ўқиган намозларим қабул бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бамдоддан кейин то қуёш чиқиб сал кўтарилиб олгунича намоз ўқимай туринг. Қуёш чиқиб бўлганидан кейин ўқисангиз бўлади. Азон айтсангиз суннати муаккада савобини ҳам оласиз.
2). Саждаи саҳв вожиб бўлган намозда саждаи саҳв қилмасдан тугатилса агар вақти чиқиб кетмаган бўлса, қайта ўқиш вожиб бўлади. Агар вақти чиқиб кетган бўлса, ўша намоз катта нуқсон билан адо бўлган бўлади.
3). Қабул бўлади, ин ша Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 16:40 | Савол-жавоблар | 148 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar