Иброҳим исмининг маъноси

Ассаламу алайкум! Аллоҳ ўғил фарзанд берса исмини Иброҳим қўйсам бўладими ? Иброҳим исмининг арабчада таржимаси борми? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Иброҳим арабча исм эмас, уни фарзандга исм қилиб қўйишда ҳеч қандай хилоф йўқ. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам ўғилларига ушбу исмни қўйганлар. Унинг маъноси “Мартабаси улуғ ва мукаррам ота”лардан иборат. Валлоҳу аълам.

29 Апрел 2022, 14:31 | Савол-жавоблар | 216 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar