Ғуслсиз ёки таҳоратсиз эмизиш

Ассалому алайкум ҳурматли Устоз. Аллоҳ ислом дини равнақи ё‘лидаги хайрли амалларингизнинг савобини минг карра зиёда қилсин (амийн).САВОЛ: Аллоҳга беадад шукроналар бо‘лсинким, У яқинда бизга фарзанд (қиз) не‘матини ато қилди. Тунда чақалонинг қорни очганда аёлим (жинсий яқинликдан со‘нг) ба‘зан ҳеч қандай таҳорат ёки г‘услсиз эмизади. Мен унга "г‘усл қил" дейишлигим унга малол келмоқда. Чунки эмизишдан кейинги яқинликдан со‘нг яна г‘усл қилишга то‘г‘ри келади.Яқинликдан со‘нг ҳеч қандай таҳорат ёки г‘услсиз бола эмизиш жоизми?Жавобингиз учун минг бор ташаккур. Мумкин бо‘лса мен, оилам ва фарзандим ҳаққига дуо қилсангиз...!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳеч бўлмаса, оғиз бурунни чайиб, тоҳарат қилиб олиш керак.

1 Май 2022, 19:09 | Савол-жавоблар | 185 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar