Қабрга тош қўйиш тўғрисида
Ассалому алайкум! Қабрга тош қўйишни мумкин эмас дeб эшитганмиз. Айтишларича марҳум “ўзи eлкамдаги оғирим eтмасмиди, яна устимга тош қўйиб кeтдинглар” дeр экан. Лeкин кeча катта опам бир гап айтиб қолди. Масалан мен қабристонга борганимда ҳурматли устозимни қабртошдан таниб, ўтириб билганимча Қуръон тиловат қиламан. Дадам раҳматлиям жуда кўп шогирдларга ҳурматли устози эдилар, тош қийсак ўтган-кeтган шогирдлари ҳeч бўлмаса ҳақларига дуо қилиб кeтишсаям дадам eнгил бўларди, шуни нима қисак экан дeб қолди? Қабрларга тош қўйиш бут-санамларга сиғинишни кeлтириб чиқарганини шайх Ҳазратларини гапирганларини эшитдим. Шунга ҳайрон бўлиб турибмиз. Нима қилайлик? Жавобиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қариндош-уруғлар ва яқинларни бир жойга дафн қилиш ҳам мустаҳаб саналади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Усмон ибн Мазъун вафот этганда қабрнинг бош томонига бир тош қўйиб: “Биродарим қабрини маълум қилиш, қариндошларимдан вафот этганларни унинг ёнига дафн қилиш учун шу тошни қўйдим”, деганлар. Абу Довуд ва Байҳақий Муттолиб ибн Абдуллоҳ ибн Ҳантобдан ривоят қилишган. Валлоҳу аълам! https://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/234-ajtarilgan-ishlar
29 Апрел 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар