Ҳажи бадал қилдириш
Ассалому алайкум! 1). Бугунги кунда ҳаж бадал қилдиришга шариатимизда руҳсат бeрилган бўлса, қайси ишончли идора ёки муассасага мурожат қилган ҳолда бу ишни амалга оширса бўлади?
2). Бу йили иншаоллоҳ ҳажга кeтадиган ватандошларимиз орасида боришга молиявий имконияти бўла туриб аммо соғлиғи кўтармайдиган инсонлар учун ҳаж бадал қилдириш мумкунми?
3). Оламдан ўтган инсон учун ҳам фарзандлари ёки яқинлари тарафидан у инсонни ҳаж бадал қилдириш мумкунми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Ундай муассаса борлиги ҳақида хабаримиз йўқ. 2). ҲАЖЖИ БАДАЛ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ مِنْ خَثْعَمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ فَرِيضَةَ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ فِي الْحَجِّ أَدْرَكَتْ أَبِي شَيْخًا كَبِيرًا لَا يَثْبُتُ عَلَى الرَّاحِلَةِ، أَفَأَحُجُّ عَنْهُ؟ قَالَ: نَعَمْ، وَذَلِكَ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Хасъамлик бир аёл келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳнинг бандаларга фарз қилган ҳажи отамга у ўта қариб, улов устида тура олмайдиган бўлганида етди. Мен унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?» деди. «Ҳа», дедилар. Бу воқеа видолашув ҳажида бўлган эди». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф шариатга «ҳажжи бадал» деган тушунчанинг киритилишига сабаб бўлган. У муҳаддислар ва фуқаҳолар орасида «хасъамия ҳадиси» номи билан машҳур. Уламолар гапни қисқа қилиш мақсадида ҳадиснинг матнини қайта-қайта такрорлаб ўтирмай, «хасъамия ҳадиси»да келганидек, деб гапни давом эттираверадилар. Ҳадиси шарифда зикри келаётган ҳодиса Пайғамбаримиз алайҳиссалом Минода ортларига Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳуни мингаштириб кетаётганларида содир бўлган. Хасъам қабиласидан бўлган ўша саҳобия аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиққан ва туяларининг жиловидан ушлаб туриб, ривоятда келган саволни берган. Набий алайҳиссаломнинг у аёлга берган жавобларидан ҳаж қилиш имконига эга бўлмаган одамнинг номидан бошқа бир киши ҳаж ибодатини адо этиши мумкинлиги келиб чиқади. وَعَنْهُ قَالَ: سَمِعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلًا يَقُولُ: لَبَّيْكَ عَنْ شُبْرُمَةَ، قَالَ: مَنْ شُبْرُمَةُ؟ قَالَ: أَخٌ لِي أَوْ قَرِيبٌ لِي، قَالَ: حَجَجْتَ عَنْ نَفْسِكَ؟ قَالَ: لَا، قَالَ: حُجَّ عَنْ نَفْسِكَ ثُمَّ حُجَّ عَنْ شُبْرُمَةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالبَيْهَقِيُّ وَصَحَّحَاهُ Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг «Шубруманинг номидан лаббайка!» деб айтаётганини эшитиб: «Шубрума ким?» дедилар. «Менинг акам ёки яқиним», деди. «Ўзинг ҳаж қилганмисан?» дедилар. «Йўқ», деди. «Аввал ўзинг ҳаж қил. Сўнгра Шубруманинг номидан ҳаж қил», дедилар». Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоят қилганлар. Ибн Ҳиббон ва Байҳақий саҳиҳ, деганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан бировнинг номидан ҳажжи бадал қилувчи киши аввал ўзининг ҳажини адо қилган бўлиши шартлиги маълум бўлади. Ўзининг фарз ҳажини адо қилмаган одам бировнинг номидан ҳаж қилиши мумкин эмас. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 3). Марҳумнинг ҳaжжи бaдaли қaердaн адо этилaди? Зиммaсигa ҳaж фaрз бўлгaн кишига уни (ҳажни) адо этишидан олдин ўлим кeлиб қoлди. У ўлими oлдидан меросхўрларига ҳaжжи бaдaл қилдиришлари ҳақида вaсият қилди. Агар марҳумдан қолган тaрикaнинг (мероснинг) учдан бир қисми унинг вaтaнидaн ҳaж қилишга одам жўнатиш учун етса, у ҳолда ўша ердан (марҳумнинг вaтaнидaн) ҳaжжи бaдaл қилдириш лoзим бўлади. Бoшқa жoйдaн жўнатиш жoиз эмас ("Раддул муҳтор"). Бу марҳум васият қилганида унинг молидан ҳажжи бадалга сарфлашдадир. Улaр мaнa шу шaртлaрни мулoҳaзa қилишлaри зaрур. Агар меросхўрлар марҳум ҳажжи бадал қилидиришни васият қилмасидан ўз ихтиёрлари ва ўз молларидан ҳажжи бадал қилдирмоқчи бўлишса, марҳумнинг ватанидан ҳажжи бадал қилдириш афзал. Бошқа юртдан туриб қилдирса ҳам жоиз бўлаверади. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 18:44 | Савол-жавоблар | 167 | Ибодатлар