Ҳазратим ёрдам беринг

Ассалому-Алекум УСТОЗ. Менга маслахат беринг икки ут орасида колдим. Катта гунох килдим, хар куни намозларимда Оллохдан кечиришини сураяпман. Ота-Онамни гапи билан улар топган кизга уйландим хозир у билан ажрашканман, ундан 2 фарзандим бор, бизни оилага куна олмади, Онамни ОНА дея олмади, укам билан гаплашмади, кариндош уругларимга яхши муомала килмади. Дадамга хам муомаласи ёкмади, сабр килиб яшадим, биринчи яхши гапирдим кегин тушунтирдим охири сукдим лекин кул кутармадим. Менга хам этибор бермасди. Ота-Онам бу аёл билан турмушинг булмайди деб айтишди, бу орада бир киз билан танишдим. Ота-Онам бошида каршилик килишди лекин уларга тушинтирдим, сунг у кизни Онаси унамади. Онамни розилиги билан у кизни уйга олиб келиб никох укитдик, киз узи хам рози эди, сунг у кизни онаси келиб кизини олиб кетди ва мени устимдан кизи иккиси мелицияларга ариза ёзиб куйди. У ердан чикдим аризасини кайтариб олди. Кегин кизига талогини беришимни суради, мен бермадим чунки талокни зурлаб сурашмайдику тугрими Хазратим. Орадан 10 кун утиб онаси мени чакирди бордим уйига, борсам уйида жанжал булибди, кизи мени танлабди. Онаси кизидан кечди кузимни олдида. У кизни олиб уйимга бордим. Онам бошида хурсанд эди чунки Ота-Онамни хурмат килиб хизматини килди. Бир куни Онаси тел килди ва онаси билан ярашиб олди. Орадан 15 кун утди ва биз тарафда уруш бошланди (Киргизистонни Жалалободида) бизни уйимизни ёкиб юборишди. Биз Андижонга кетдик Опаларни уйига. У ерда Онамга аёлим ёкмай колди, 2,5 ойча уларникида яшадик, Шунда онам бизни Россияга жунатишини айтиб колди, мени аёлимни ва укамни, бир куни Онам суз очиб колди "Агар аёлинг хомиласи булса олдириб ташла" деди. Мен аёлимга тушинтирдим бошига унамади чунки уни биринчи фарзанди эди, эплаб кундирдим чунки Онамни гапи менга конун. Кетишимиздан 2 кун олдин Докторга бордик, доктор буни олишга камида 1 хафта кетади деди. биз кетишимиз керак эди. Аёлим билан маслахат килиб Россияда олдирадигон булдик, ва ОНАМНИ мени гапим билан АЛДАДИК. Москвага келдик ва Доктор суриштирдик, бу орада онам телефон килиб келин билан ажраш деди мен у билан ажраша ололмасдим чунки у менга мехр-мухаббат берди хамма нарсага чидади. Онам хар доим телефонда гаплашканимизда ажраш деяверди. Орадан 3 ой утди хомиласи 6 ойлик булди. Онамни назаридан колмай эшитса мени кечирмайди, мен Онамни яхши биламан, бундай ёлгонни кутара олмайди каргишидан куркдим, ва доктор топдик у эса бу хизмат 20 000 рубль булади деди, дадамдан машина оламан деб 20 000 рубль олган эдим, шунга бердим. Хомиласи уша ерда тушди. биз уни олиб кабристонга олиб бориб кумамиз дедик. ва кетдик. Метрода бизни мелиционерлар тухтатиб хужжатларимизни текширди, кулимиздаги нималигини сурашиб очиб куришди, ва бизни отделенияга олиб боришди, бизнинг устимиздан иш очишди бу орада кайнонамни хам олиб келиб бизга кушишди уччаламизни камап куйишди, бечора кайнонам хеч нарсадан хабари йук 2 кун утириб чикди, бизга эса 12 кундан беришди, аёлимга ичим огриди мени айбим билан у хам утириб чикди лекин менга бир огиз сен килдинг демади. хам боласидан айрилди камига утириб чикди, у ердан чикиб у онасиникига кетди мен эса бошка квартирага кетдим. Ота-Онам хаммасини эшитди, Онам эса у билан ажрашасан деябди, мен нима килай уни ташлаб кетсам канака булади боласидан айрилди, камалиб чикди энди уни ташлаб кетсам нима булади Оллохни кахри келмайдими, номардни иши булмайдими виждоним кийналиб кетябди илтимос менга маслахат беринг Пирм нима килай ёрдам беринг ИЛТИМОС
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Муовия ибн Раййондан ривоят қилинади:«У бир кишининг, Атодан бир одамнинг онаси ва хотини бор. Она хотинини талоқ қилишидан бошқага рози бўлмаслиги ҳақида сўраганини эшитди. Шунда у:«Онаси ҳақида Аллоҳга тақво қилсин ва унга силаи раҳм қилавесин», деди. «Хотинини қўйиб юборадими?» деди. «Йўқ», деди Ато. Шунда ҳалиги одам: «Онаси шундан бошқага рози бўлмаяпди», деди.«Уни Аллоҳ рози қилмасин! Хотини қўлида. Талоқ қилса ҳам танглик йўқ. Тутиб қолса ҳам танглик йўқ», деди».Шарҳ: Демак, бу ердаги гаплар ҳам ушбу бобнинг мазмунидан келиб чиқади. Ота-она Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсани буюрса қилмаслик керак бўлади. Талоқ худди шундай нарса. Агар талоқ тушса Раҳмоннинг Арши ларзага келади, дейилади. Шунинг учун, бу ривоят она боласига хотинини талоқ қилишни қаттиқ талаб қилса ҳам рухсат йўқлигининг далили сифатида келтирилибди. Аллоҳнинг амрига, диннинг таълимотига қаралса ота-онанинг ҳақи жуда улуғ. Бу ҳақиқатни ҳар бир мусулмон, ким бўлишидан қатъий назар яхши билади. Шу билан бирга ота-онанинг ҳақини қўлдан келганича адо қилишга ҳаракат қилади.Аммо дунёдаги барча махлуқотларга оид нарсаларнинг чегараси бўлгани каби ота-она ҳақининг ҳам чегараси бор. Аллоҳнинг амрига зид бўлган банданинг хоҳиши рад қилинади. Холиққа маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди.Ислом таълимотида иложи борича оилани мустаҳкамлашга амр қилинган. Бошқа бировнинг, агар ўша биров ота-она бўлса ҳам, хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат йўқ. Бу ҳақиқатни барча уламолар ўзларининг қадимги ва янги китобларида таъкидлаганлар.Муҳаммад ибн Муфлиҳ ибн Муҳаммад Мақдисийнинг «Ал-Одобуш Шаръийя» номли китобида бу маънода алоҳида фасл бор. Унда жумладан қуйидагилар айтилади:«Фасл: Хотинини талоқ қилишда ота-онага итоат қилиш вожиб бўлмайди. Агар отаси унга хотинини талоқ қилишни амр қилса, ижобат қилмайди. Буни асҳобларимизнинг кўпи зикр қилган». Шайх Тақиюддийн онаси хотинини талоқ қилишга амр қилган киши ҳақида «Унинг учун хотинини талоқ қилиш ҳалол бўлмайди. У онасига яхшилик қилаверади. Хотинини талоқ қилиш онасига яхшилик қилишдан эмас», деган.Ҳозирги фиқҳий китобларда ҳам худди шу маънодаги ҳукмлар келган. Худди шу маънони қизини мажбурлаб ажратиб олишга уринадиган ота-оналар ҳақида ҳам айтилади.Шариатнинг ҳукми шу бўлганидан кейин ота-оналар инсоф қилишлари ва ўз фарзандларининг оиласини бузишни ўзларига эп кўрмасликлари керак.«Бир киши имом Аҳмаддан:«Отам хотинимни талоқ қилишмга буюрмоқда?» деб сўради.«Уни талоқ қилма!» деди.«Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга хотинини талоқ қилишни амр қилган эмасми?» деди.«Отанг Умар розияллоҳу анҳудек бўлганда сен ҳам қиласан», деди.Яъни, отанг Умарга ўхшаб ҳақ ва адолатни, ҳавойи нафсга эгашмасликни биладиган даражага етмагунча хотинингни талоқ қилмай тур». (Мавсуъа Фиқҳийяя. 80жуз. 71-72 бет).

29 Апрел 2022, 19:07 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar