Олиб ташланган оят борми?

Ассалому алайкум! Кексаларга бўлган ҳурмат юзасидан қилинаётган маърузада имом домла, Қуръондан кекса эркак ва кекса аёл зино қилса уларни тошбўрон қилиш ҳақида келган оят олиб ташланган деб айтдилар. Шундай бўлиши мумкинми? Ахир мансуҳ бўлган оятлар ҳам тиловат қилинадику?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мансух бўлиш икки қисмга бўлинади. Бири тиловати қолиб ҳукми мансух бўлади. Иккинчиси ҳукми қолиб тиловати мансух бўлади. Сиз айтган оятнинг тиловати мансух бўлиб ҳукми боқий қолган. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 19:19 | Савол-жавоблар | 156 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar