Тажвид ҳақида

Ассалому алайкум! Аллоҳ килаётган хайрли ишларингизни ажр-савобини берсин. Менинг саволим Қуръон тажвиди ҳакида. Мени тажвиддан хабарим йўқ. Фақат эшитганимни қайтаришга ҳаракат қиламан. Қуръонни тажвидсиз ўқиш гуноҳ деган эдингиз. Мен иложи борича Қуръон ўқишга харакат қиламан. Оятал курсийни, жума куни Каҳф сурасини ва бошкаларни. Токи тажвидни ўрганмагунимча ўқимай турганим афзалми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўрганишга ҳаракат қилинг. Унгача аудиосини эшитиб бирга қайтариб туришингиз мумкин. Валлоҳу аълам! https://quran.uz/tajvid/tajvid-ilmi/94-tajvid-ilmining-tarifi.html

29 Апрел 2022, 19:39 | Савол-жавоблар | 183 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar