Фитначи қариндош

Ассалому алайкум! Ризқ топиш йўлида сафарга кетган эр кишини уйига қариндош "эркак" келиб шу эр кишини аёлини гапга солиши ва уни телефон рақамини сўраши шариатга умуман тўғри келмаслиги ҳақида маълумот берсангизким, шу ва шунга ўхшаш кишилар шу сабаб Аллоҳдан ҳаё қилишса. Бу ерда аёл киши эрини қариндошилигини ҳурмати эшикни очган, гувоҳлар бор. Эр шу қариндошни танобини тортиши табиий ва у билан алоқани узиши гуноҳ эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунчалик ҳолатда алоқани узиши гуноҳ эмас, айб хотиннинг ўзида. Ҳар қандай инсон бўлганида ҳам эр йўқлигида уйига киргазмаслиги керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрнинг ҳақларини санаб ўтиб, улардан бири “Аёл эри ғойиблигида уйига бегонани киргизмаслиги” деганлар. Бунинг ҳикматини ҳозирги кунда кўриб турибмиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:41 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar