Қазо намоз ўрнига
Ассалому алайкум! Онам қазо намозлари кўплигидан қолган умримда ўқиб улгурмасамчи деб ўйлаяптилар. Лекин ўзи вақтида ўқилаётган намозлари билан бирга қазоларини хам адо этиб келмоқдалар. Инсон вафот этгандан сўнг унинг меросидан қазоларини пул билан тўласа бўлади деб эшитдим. Бу қандай хисобланади? 2). Тириклик чоғида қазоларини адо этиб туриб яна улгурмасамчи деб мол-мулки билан адо этиб турса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). "Кифоя" китобида қуйидагича берилган. Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр) ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса, беради.Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир.2). Васият қилади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:49 | Савол-жавоблар | 181 | Ислам