Ўзимизни цементи четники деб алдаб сотиш
Ассалому алайкум! Мен қурилиш моллари дўконида ишлайман. Бизга ўзбекистонга қўшни давлатлардан турли хил махсулотлар келади. Шулардан цемант хам четдан келган. Цементларни қопларини олиб ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган цементларни солиб қадоқлаб ва уни четники деб сотилса қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Бундай иш қилувчилар менинг умматимдан эмас” дейишлари кифоя қилиши керак. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: خَطَبَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّكُمْ مَحْشُورُونَ إِلَى اللهِ حُفَاةً عُرَاةً غُرْلًا - ثُمَّ قَالَ - كَمَا بَدَأْنَا أَوَّلَ خَلْقٍ نُّعِيدُهُ وَعْدًا عَلَيْنَا إِنَّا كُنَّا فَاعِلِينَ إِلَى آخِرِ الْآيَةِ - ثُمَّ قَالَ - أَلَا وَإِنَّ أَوَّلَ الْخَلَائِقِ يُكْسَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِبْرَاهِيمُ، أَلَا وَإِنَّهُ يُجَاءُ بِرِجَالٍ مِنْ أُمَّتِي فَيُؤْخَذُ بِهِمْ ذَاتَ الشِّمَالِ، فَأَقُولُ: يَا رَبِّ أُصَيْحَابِي. فَيُقَالُ: إِنَّكَ لَا تَدْرِي مَا أَحْدَثُوا بَعْدَكَ. فَأَقُولُ كَمَا قَالَ الْعَبْدُ الصَّالِحُ وَكُنتُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا مَّا دُمْتُ فِيهِمْ فَلَمَّا تَوَفَّيْتَنِي كُنتَ أَنتَ الرَّقِيبَ عَلَيْهِمْ وَأَنتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ فَيُقَالُ: إِنَّ هَؤُلَاءِ لَمْ يَزَالُوا مُرْتَدِّينَ عَلَى أَعْقَابِهِمْ مُنْذُ فَارَقْتَهُمْ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб: «Ҳой одамлар! Албатта, сизлар Аллоҳнинг ҳузурига ялангоёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолда ҳашр қилинасизлар», дедилар. Кейин «Махлуқотни аввал қандай бошлаган бўлсак, худди шундай қайтарамиз. (Бу) зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилувчидирмиз» ни оятнинг охиригача ўқидилар. Сўнгра шундай дедилар:
«Билиб қўйинглар! Қиёмат куни халойиқнинг биринчи бўлиб кийинтириладигани Иброҳимдир. Билиб қўйинглар! Умматимдан бир гуруҳ кишилар олиб келиниб, чап тарафга олинади. Мен эса: «Эй Роббим, (булар) асҳобчаларим!»* дейман. Шунда: «Улар сендан кейин нималарни пайдо қилишганини сен билмайсан», дейилади. Шунда мен солиҳ банда* айтганидек: «Ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг уларга Сенинг Ўзинг кузатувчи бўлдинг. Албатта, Сен Ўзинг ҳар бир нарсага шоҳиддирсан», дейман. Шунда: «Ташлаб кетганингдан бери улар ортларига қайтиб кетаверишган», дейилади».
* «Асҳобчаларим» дегандаги кичрайтирма мазкур сифатдаги кишиларнинг ададлари жуда кам бўлишига далолат қилиш учун ишлатилган.
* Бу ерда «солиҳ банда» деганда Ийсо алайҳиссалом назарда тутилган. (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَتَى الْمَقْبُرَةَ، فَقَالَ: «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، وَدِدْتُ أَنَّا قَدْ رَأَيْنَا إِخْوَانَنَا»، قَالُوا: أَوَلَسْنَا إِخْوَانَكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «أَنْتُمْ أَصْحَابِي، وَإِخْوَانُنَا الَّذِينَ لَمْ يَأْتُوا بَعْدُ»، فَقَالُوا: كَيْفَ تَعْرِفُ مَنْ لَمْ يَأْتِ بَعْدُ مِنْ أُمَّتِكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ فَقَالَ: «أَرَأَيْتَ لَوْ أَنَّ رَجُلًا لَهُ خَيْلٌ غُرٌّ مُحَجَّلَةٌ بَيْنَ ظَهْرَيْ خَيْلٍ دُهْمٍ بُهْمٍ، أَلَا يَعْرِفُ خَيْلَهُ؟ قَالُوا: بَلَى، يَا رَسُولَ اللهِ! قَالَ: «فَإِنَّهُمْ يَأْتُونَ غُرًّا مُحَجَّلِينَ مِنَ الْوُضُوءِ، وَأَنَا فَرَطُهُمْ عَلَى الْحَوْضِ، أَلَا لَيُذَادَنَّ رِجَالٌ عَنْ حَوْضِي كَمَا يُذَادُ الْبَعِيرُ الضَّالُّ، أُنَادِيهِمْ: أَلَا هَلُمَّ، فَيُقَالُ: إِنَّهُمْ قَدْ بَدَّلُوا بَعْدَكَ، فَأَقُولُ: سُحْقًا سُحْقًا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристонга келиб, «Ассалааму алайкум, дааро қовмим муъминийн! Ва иннаа иншааллоҳу бикум лааҳиқуун»* деб, «Биродарларимизни кўргим келди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дейишди. «Сизлар саҳобаларимсиз. Биродарларимиз эса ҳали келганларича йўқ», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, умматингиздан ҳали келмаганларни қандай танийсиз?» дейишди. «Айтинглар-чи, бир одамнинг қоп-қора отлар ичида пешонаси ва оёқ-қўллари оппоқ қашқали отлари бўлса, ўша отларини таний оладими?» дедилар. «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот шундай дедилар: «Улар таҳоратдан пешоналари ва оёқ-қўллари порлаган ҳолда келишади. Мен уларнинг Ҳавздаги фаратиман.* Огоҳ бўлинглар, бир гуруҳ одамлар менинг ҳовузимдан худди адашган туя ҳайдалгандек ҳайдаладилар. Мен: «Ҳой, бу ёққа келинглар!» деб уларга нидо қиламан. Шунда: «Улар сендан кейин (динни) ўзгартириб юборишди», дейилади. «Ундай бўлса, даф бўлишсин, даф бўлишсин!» дейман».
* «Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Иншааллоҳ, биз ҳам сизга қўшилувчимиз».
* «Фарат» деб сув ёки манзилга ҳаммадан олдин бориб, ҳозирлик кўриб турадиган кишига айтилади. (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Муслим"). وَمَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِرَجُلٍ يَبِيعُ طَعَامًا فَسَأَلَهُ كَيْفَ تَبِيعُ؟ فَأَخْبَرَهُ، فَأُوحِيَ إِلَيْهِ أَنْ أَدْخِلْ يَدَكَ فِيهِ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فَإِذَا هُوَ مَبْلُولٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُمَا: فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ، ثُمَّ قَالَ: مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: «Қандай сотяпсан?» деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга «Қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ», деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Муслим ва Термизийнинг лафзида:
«У зот:
«Эй таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.
«Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
«Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги таом деб номланган ва савдога қўйилган мол буғдой бўлиб, унга ёмғир тегса, шишиб, оғир бўлиб қолади. Шунинг учун сотувчи ўлчовда фойда кўради. Иккинчидан, сув теккан буғдойни сақлаш қийин бўлади. Шунинг учун унинг айбини айтмай сотиш алдамчилик ҳисобланади.
Ушбу ҳадисдан савдо-сотиқ бўйича бир қанча фойдалар олинади:
1. Ислом динининг савдо-сотиқ, иқтисодий ишларда ҳам ўз таълимотларига эга эканлиги.
2. Масъул кишилар савдо-сотиқ ишлари шариатга мувофиқ боришини кузатиб туришлари лозимлиги. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўрашлари ва қўлларини солиб, текшириб кўришлари шуни кўрсатади.
3. Савдо молида айб бўлса, уни харидорга айтиш ёки кўрсатиш лозимлиги. Айбини кўриб туриб, олса, ўзининг иши.
4. Савдодаги алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мендан эмас» деганлари «Менинг динимда эмас», деганларидир.
Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик.
Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молни ўтказиб олишдан бошқа ташвиш йўқ.
Яхши, сифатли молни кўргазмага қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш – энг осон услуб.
Аввалгиларга ўхшаб, ёмғир тегиб қолганди, де¬йиш йўқ. Зироат маҳсулотини бозорга узиб ёки териб олишдан олдин, албатта, томиридан тўйиб ичиб олганича сув қўйилади. Маҳсулот тарози босадиган бўлгандан кейин бозорга олиб чиқилади. Албатта, уни еган одамни дард босади.
Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб, кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганлар ҳам йўқ эмас.
Қўйингки, инсон боласининг ақлига сиғмайдиган нарсалар, ҳийла-найранглар бозорда учрайди. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчиларнинг ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!
Аллоҳ таолодан қўрқиш керак. Алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади. Эгасига юқмайди. Бошига битган бало бўлади. Қиёматда ҳам шарманда қилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 187 | Молия ва тижорат