Наммомлар кимлар?
Ассалому алайкум! Бир имом жаханнам хакида маьруза килаётиб унинг 7 та эшиклари борлигини бир эшигидан ёлғончилар бошқасидан зинокорлар яна биридан судхўрлар ва биридан наммомлар киришини айтди.Саволим наммомлар кимлар? Қолаган эшиклардан кимлар нима сабабдан киришини айтиб берсангиз илтимос!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улар чақимчилар. Чақимчилик араб тилида «намийма» дейилиб, луғатда бир нарсани зоҳир қилишни билдиради. Уламолар чақимчиликни қуйидагича таърифлаганлар: Имом Нававий: «Чақимчилик бузғунчилик йўли билан одамларнинг гапини бир-бирига етказишдир», деган. Чақимчилик Қуръони Каримда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида қораланган ёмон хислатлардан биридир. Аллоҳ таоло: وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَّهِينٍهَمَّازٍ مَّشَّاء بِنَمِيمٍمَنَّاعٍ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ «Итоат қилма ҳар бир қасамхўр, ҳақирга,.. айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига,.. яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор, сергуноҳга» («Қалам» сураси, 10-12-оятлар). عَنْ هَمَّامٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ حُذَيْفَةَ، فَقِيلَ لَهُ: إِنَّ رَجُلًا يَرْفَعُ الْحَدِيثَ إِلَى عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، فَقَالَ لَهُ حُذَيْفَةُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَتَّاتٌ Ҳаммам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳузайфа билан бирга эдик. Бас, унга: «Бир киши гапни Усмон розияллоҳу анҳуга олиб бориб туради», дейилди. Шунда Ҳузайфа розияллоҳу анҳу унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди». Бу ҳадиси шарифда чақимчилик нақадар оғир гуноҳ экани баён қилинмоқда. Уламоларимиз: «Чақимчиликни ҳалол санаган одам жаннатга кирмайди», деганлар. عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِنَّ مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَلَا أُنَبِّئُكُمْ مَا الْعَضْهُ؟ هِيَ النَّمِيمَةُ الْقَالَةُ بَيْنَ النَّاسِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Парчалаш нималигини сизга айтиб берайми? Одамлар орасида «деди-деди»лаб чақимчилик қилишдир», дедилар». Муслим ривоят қилган. Ҳа, чақимчилик сўйилган ҳайвоннинг аъзолари парчалаб бўлингани каби, жамият аъзоларини парчалаб, бир-биридан ажратиб ташлайди. Чақимчилик тарқалган жамиятда бирлик, ҳамкорлик қолмайди. Бу эса ҳар қандай жамият учун ўта хатарлидир. Ҳасан Басрий: «Ким сенга чақимчилик қилса, сенинг ҳақингда ҳам чақимчилик қилади», деган. Имом Заҳабий: «Чақимчилик гуноҳи кабирадир», деган. Унинг ҳаромлигига мусулмонлар ижмоъ қилишган. Чақимчилик қилишнинг сабаблари: 1. Гапи нақл қилинаётган шахсга ёмонлик етказиш нияти. 2. Гап айтилаётган одамга яхши кўриниш. 3. Ўзини ўзи хурсанд қилиш ва бошқалар. Чақимчиликнинг зарарлари: 1. Чақимчилик дўзахга олиб борувчи йўлдир. 2. Чақимчилик улфатлар орасида адоват оловини ёқади. 3. Чақимчилик озор, зарар, алам, хусумат ва нафратдир. 4. Чақимчиликнинг охири войдир. 5. Чақимчилик яхшиликларни кетказади. 6. Чақимчилик пасткашлик, қўрқоқлик, заифлик, макр, ялтоқлик ва мунофиқликдир. ("Руҳий тарбия" китобидан). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 162 | Долзарб саволлар