Тахорат масаласи

Ассаламу алайкум хурматли Шайх хазратлари. Авваламбор Аллохдан Сизга ислом дини учун килаётган муборак саъий-харакатларингиз учун икки дунё саодатини тилайман, Аллох Хазза ва Жаълла Сиздан рози булсин, Амийн. Хурматли устоз менга бир масала буйича курсатма берсангиз !? Ушбу масала куйидагичадир: Майитни ушласа ва ювса тахорат бузиладими? Бирор-бир улимтик хайвонни ушламокликданчи? Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур ҳолатларда тоҳарат бузилмайди.

29 Апрел 2022, 21:30 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar