Диндан чиқиб қолинмайдими?

Ассалому алайкум! Ғусл қилаётганимда кўпинча сув қуйишдан олдин Бисмиллоҳни айтаман ва натижада аксар ҳолларда кўзим авратимга тушади. Шу ҳолатда диндан чиқмадиммикан дeб ўйланиб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аврат очиқлигида ва нажосат бор жойларда Аллоҳ таолонинг исмларини зикр қилиш жоиз эмас. Мабодо зикр қилиб юборилса диндан чиқмайди. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 21:52 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar