Тўқима ёки саҳиҳ?

Ассалому алайкум! Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бозорга борганларида икки киши қарздор ва қарз берган кишилар тортишаётган бўлади. Шунда ҳазрати Али қарздорнинг пулини тўлаб берадилар (3 дирхам эди адашмасам). Кейин уйга қуруқ қўл билан қайтганларида уйда егулик бўлмайди. Фарзандлари егулик сўрашганида йиғлаб чиқиб кетадилар. Шунда бир киши туя етаклаб келиб ҳазрати Алига туясини 100 дирхамга олишни, пулини эса кейин бериши мумкинлигини айтади. Ҳазрати Али туяни олганлари захоти унга харидор ҳам чиқиб 300 дирхамга сотиб олади. Кейин Пайғамбаримиз алайҳиссалом келиб туя сотганни ҳазрати Жаброил, сотиб олганни эса Исрофил фаришталар бўлганини айтади. Шундай ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 21:53 | Савол-жавоблар | 131 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar