Бировни “дўзахий” дейиш
Ассаламу алайкум! Кимнидир “дўзахий” дейиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улардан бирортасини жаннатга ёки дўзахга туширмаймиз. Шарҳ: Яъни аҳли қиблалардан муайян бир кишини, бу аҳли жаннатдир ёки бу аҳли дўзахдир, деб айтмаймиз. Фақат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «аҳли жаннат» деб айтган бўлсалар, айтамиз. Мисоли, жаннат башорати берилган ўн киши. Агар умумий қилиб, гуноҳи кабийра қилганларни Аллоҳ дўзахга киритади, сўнгра шафоатчилар шафоати ила чиқаради, десак ҳам, муайян шахс ҳақида бу гапни айтмаймиз. Муайян шахсни жаннатий ёки дўзахий деб гувоҳлик бермаймиз. Чунки ҳақийқат махфийдир. Яхшиларга умид қиламиз. Ёмонларга хавф қиламиз. «Ва уларга, модомики, зоҳир бўлмаса, куфр, ширк ва нифоқ ҳақида гувоҳлик бермаймиз. Сирларини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қиламиз.» Шарҳ: Яъни бирор одамнинг кофирлиги, мушриклиги ва мунофиқлиги ҳақида ҳукм ёки фатво чиқармаймиз. Модомики, улардан бу нарсалар очиқ-ойдин сиртга чиқмадими, ичларидагини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қиламиз. Чунки биз зоҳирга қараб ҳукм чиқаришга амр қилинганмиз. Ўзимиз билмаган нарсага эргашишдан қайтарилганмиз. Далил: 1.«Эй, иймон келтирганлар! Бир қавм бошқа қавмни масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир» («Ҳужурот» сураси, 11-оят). يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا يَسْخَرْ قَومٌ مِّن قَوْمٍ عَسَى أَن يَكُونُوا خَيْرًا مِّنْهُمْ 2. «Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» («Ҳужурот» сураси, 12-оят). يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ 3. «Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшаларнинг ҳаммаси масъулдирлар» («Исро» сураси, 36-оят). وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً МУСУЛМОННИ КОФИР ДЕЙИШ ҲУКМИ Бу масала жуда ҳам нозик ва хатарлидир. Айниқса ҳозир – ақоид илми билимдонлари кам, уни излаганлар ундан ҳам кам бўлиб, бўлган-бўлмаган нарса учун кўпчиликни кофир ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайган бир пайтда. Албатта, ҳар бир ижтимоий муаммонинг ўз сабаблари ва омиллари бўлгани каби, одамларни осонликча кофирга ёки мушрикка чиқариб юборадиганларнинг кўпайишининг ҳам ўзига яраша сабаб ва омиллари бор. Уларни батафсил ўрганишни мутахассисларга ҳавола қилиб, биз ўзимизга тегишли жойини баён қилишга ўтамиз. Ислом борасидаги кўпгина хатолар қатори бу масаладаги хато ҳам, асосан, кишиларнинг диний билим савиясининг йўқлиги ёки хатолигидан келиб чиқади. Энг ёмони, ўша камчиликни тўғрилашга ҳаракат қилмасликдир. Бу масалада Аҳли сунна ва жамоа етган хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабийра қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Фақат, ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади. Мисол учун, ароқ ичган одам уни ҳалол деб эътиқод қилса, кофир бўлади. Ароқни ҳалол деб эътиқод қилмаса-ю, уни ичса, осий бўлади. Аҳли сунна ва жамоа ҳаммалари гуноҳи кабийра қилган мўмин бутунлай миллатдан чиқиб кетадиган кофир бўлмаслигига иттифоқ қилганлар. Чунки куфр иккига бўлинади. Эътиқодий куфр ва амалий куфрга. Бошқача қилиб айтганда, исломдан чиқарадиган куфр ва мажозий куфрга. Баъзи бир гуноҳларнинг оят ва ҳадисларда «куфр» деб аталиши айнан мажозий куфрдир. Агар гуноҳи кабийра билан диндан бутунлай чиқадиган бўлса, гуноҳкор муртад бўлиб, уни ўлдириш вожиб бўлар эди. Унинг ҳақида афв қабул қилинмас эди. Қасос ҳам олинмас эди. Зино, ўғрилик, ароқхўрлик ва бировни зинода айблашда ҳадд (шаръий жазо)лар жорий қилинмас эди. Шариат ҳукмида эса мазкур гуноҳларни қилган одамлар «муртад» деб эмас, «жазога лойиқ жиноятчи» деб топилган. Бизнинг мисолимиздаги ароқхўрга дарра уриш тайин қилинган. Агар ароқ ичган одам диндан чиқиб, кофир бўладиган бўлса, уни муртад сифатида қатл қилиш лозим бўлар эди. Баъзи гуноҳларни қилганлар диндан чиқадиган даражада кофир бўлмасликларига ояти карималардан далил бор: Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِصَاصُ فِي الْقَتْلَى الْحُرُّ بِالْحُرِّ وَالْعَبْدُ بِالْعَبْدِ وَالأُنثَى بِالأُنثَى فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ أَخِيهِ شَيْءٌ فَاتِّبَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ وَأَدَاء إِلَيْهِ بِإِحْسَانٍ ذَلِكَ تَخْفِيفٌ مِّن رَّبِّكُمْ وَرَحْمَةٌ فَمَنِ اعْتَدَى بَعْدَ ذَلِكَ فَلَهُ عَذَابٌ أَلِيمٌ «Эй, иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бир нарса афв қилинса, бас, яхшилик ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин» («Бақара» сураси,178-оят). Лекин ояти каримага биноан, одам ўлдирган шахсни қасос учун албатта ўлдириш шарт эмас, балки ўликнинг эгалари кечиб юборса, ўлдирмай қўйиб юборса, ўрнига хун пули олса ҳам, бўлади. Бунда ўлик эгаси ҳаққини яхшилик билан сўраши лозим, айбдор тараф ҳам уларнинг ҳаққини яхшилик билан адо этиши зарур: «Кимга ўз биродаридан бир нарса афв қилинса, бас, яхшилик ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин». Модомики, ўликнинг эгалари мардлик қилиб, жиноятчи қотилни афв этиб, уни ўлдиришни талаб қилмадиларми, охиригача мард бўлиб, хун пулини ҳам уриш-жанжалсиз, яхшиликча, розилик ва мулойимлик билан сўрасинлар. Жиноятчи ёки унинг одамлари ҳам нариги тарафга етган мусийбат, жудолик ва қалб жароҳатини унутмай, уларнинг кўнгилларига таскин бериб, ғирромлик қилмай, кечга сурмай, хунни яхшилик билан адо этсинлар. Аллоҳ таоло ушбу оятда бировни қасдан ўлдирган одамни иймонлилар жумласидан чиқармади. Балки, уни қасос эгасига «биродар» деб атади. Агар «Мўмин-мусулмонни ўлдирган одам кофир бўлади» деган ҳадисдаги куфр мажозий бўлмай, исломдан чиқарадиган куфр бўлганида, одам ўлдирган кишини муртад сифатида албатта ўлдириш керак бўлар эди. Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида: وَإِن طَائِفَتَانِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ اقْتَتَلُوا فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا «Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг» (9-оят) ва яна: إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ «Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг» (10-оят), деган. Машҳур саҳиҳ ҳадиснинг маъносига қараганда, бир-бирига қарши қурол кўтарган мусулмоннинг иккиси ҳам кофир бўлиши лозим эди. Аммо ўша ҳадисдаги «куфр» сўзи мажозий бўлганидан, бу оятда ўша уришиб турганларни мўмин дейилмоқда ва биродарларингиз орасини ислоҳ қилинг, деб буюрилмоқда, уларни диндан чиққан кофир сифатида қатл қилинг, дейилгани йўқ. Шунингдек, Қуръон ва Суннат ҳамда ижмоъда келган матнларда зинокор, ўғри ва бошқа катта гуноҳларни қилганларни ўлдирилмасликка, балки уларга ҳадд (шаръий жазо) жорий қилишга далолатлар келган. Бу эса уларнинг муртад эмасликларини тақозо қилади. Аммо бундан «гуноҳларни қилаверса, бўлар экан» деган фикрга бориш керак эмас. Бу маънода жуда эҳтиёт бўлмоқ лозим. Гуноҳни қилаверса, бўлар экан, дейишнинг ўзи куфрга олиб боради. Гап бир одамни кофирга чиқариб юбориш осон эмаслиги ҳақида кетмоқда. Шунинг учун ҳам, жуда эҳтиёт бўлиш зарур. Афсуски, аввалда ҳам, ҳозирда ҳам кишиларни кофирга чиқаришга ишқибозлар етарли бўлган ва бўлмоқда. Ҳолбуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари юқоридагига ўхшаш ишларга қарши бўлганлар. عَنْ أَنَسٍ، عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: ثَلَاثٌ مِنْ أَصْلِ الْإِيمَانِ الْكَفُّ عَمَّنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَلَا نُكَفِّرُهُ بِذَنْبٍ وَلَا نُخْرِجُهُ مِنَ الْإِسْلَامِ بِعَمَلٍ... وَالْإِيمَانُ بِالْأَقْدَارِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. 45. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса иймоннинг аслидандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз... Ва қадарларга иймон келтириш», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч муҳим масалани баён қилмоқдалар. 1. «Лаа илааҳа Иллаллоҳу» деган кимсага тегмаслик.» Яъни калимаи шаҳодатни айтиб, ўзининг мусулмонлигини билдириб турган кишига тегмаслик, унинг жонига, молига зарар етказмаслик зарур. Зоҳирида мусулмон бўлиб кўриниб, Исломнинг зоҳирий амалларини қилаётганлар билан мусулмонча муомала қилинаверади. Кишиларнинг ички сирлари ва ҳисоб-китоблари Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола! 2. «Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз.» Яъни «Лаа илааҳа Иллаллоҳу»ни айтиб, зоҳирида мусулмон бўлиб кўринган одамни қилган гуноҳ иши туфайли кофирга чиқармаймиз. У, кофир эмас, осий мўмин бўлади. 3. «Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз.» Яъни калимаи тавҳидни айтиб, Исломни зоҳиридан кўрсатиб турган одамни амали туфайли Ислом дини, Ислом миллатидан чиқармаймиз. Бундай одамларга амалига яраша тайин қилинган шаръий жазо берилади. Эътиқоди бузилмаса, Исломдан чиққан ҳисобланмайди. Умумий қоида – шу! Шундоқ бўлганидан кейин, бировни кофирга чиқаришга зинҳор шошилмаслик керак. Модомики, Аллоҳ таолога ширк келтирмаган экан, бировни «кофир» дейиш тўғри эмас. Зеро, Аллоҳ таоло ширкдан бошқа гуноҳларни кечириши мумкинлигини Ўзи айтган. Мужтаҳид имомларимиз фарзлиги ва ҳаромлиги ҳақида ихтилоф қилган ва Қуръони Карим ҳамда суннатда қатъий далили йўқ нарсаларни инкор қилишлик куфрга олиб бормайди. Бировни кофир дейишлик осон иш эмас. Чунки бу ишнинг орқасидан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳам ўта хатарлидир. Аввало, имом Бухорий Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон киши ўз биродарига «эй, кофир» деса, икковларидан бири ўшандоқ бўлади», деганлар. Яъни ҳалиги одам кофир бўлмаса, уни «кофир» деган одамнинг ўзи кофир бўлади. Чунки мусулмонни кофир дейишнинг ҳукми – шу. Бас, бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиши мумкинлигини ўйлаб қўйиш керак бўлади. Иккинчидан, бировни «кофир» деб ҳукм чиқарилса ва ўшандоқ бўлса, ортидан ўта хатарли ишлар содир бўлади: У билан хотини орасидаги никоҳ бузилади. Болалари унинг қарамоғидан чиқади. Жамият аъзолигидан маҳрум бўлади. Уни маҳкамага бериб, «муртад» деган ҳукм чиқарилади. У ўлса, ювилмайди, кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига кўмилмайди ва меросдан маҳрум бўлади. Ўша ҳолида ўлса, жаҳаннамий бўлади. Шунинг учун ҳам, тақводор ва ихлосли уламолар бировни «кофир» дейишни ўзларига эп кўрмайдилар. Баъзилари эса аввал бу ишни қилган бўлсалар, кейин бу маънодаги фатволарини бекор қиладилар. Ҳижрий 970-санада вафот этган, «Ал-Баҳрур Роиқ» номли китобнинг муаллифи, ҳанафийларнинг машҳур уламоларидан бўлмиш Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳи худди шундоқ қилганлар ва «Агар бу масалада «кофир» дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, «кофир» демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизни қўйиб, ўша бир далилни олиш керак», деганлар. Баъзи вақтларда куфр ҳақидаги умумий фатвони якка шахсларга татбиқ қилиб юбориш орқали хатога йўл қўйилади. Мисол учун, «фалон тоифага мансуб кишилар кофир бўлади», деган фатво чиққан. Бу, ўша тоифага мансуб ҳар бир киши кофир, дегани эмас. Якка шахсларга нисбатан куфр фатвосини беришдан олдин сўраб-суриштириш, аниқлаш ва унинг ўзи билан баҳс олиб бориб, бўйнига қўйиш лозим бўлади. Бу ҳақда ақоид илми уламолари қуйидагиларни айтадилар: «Баъзи бир гап куфр бўлиши мумкин. Ўша гапни айтган кимса кофир бўлади, деган ҳукм чиқиши мумкин. Аммо мазкур гапни айтган муайян шахсни, ҳужжат ва далил билан тасдиқланмагунча, «кофир» деб ҳукм чиқарилмайди». Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида қуйидагиларни айтган: إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا «Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар» (10-оят). Ушбу ояти каримадаги ва шунга ўхшаш бошқа қўрқитишлар ҳаққдир. Аммо аниқ бир шахсга келганда, «Бу одам, мана шу оятга биноан, албатта дўзахга тушади», деган қатъий гапни айтиб бўлмайди. Аҳли қибладан бўлган муайян шахснинг дўзахга киришига гувоҳлик бериб бўлмайди. Чунки у мазкур оят маъносини ва ҳукмини билмаслиги, тавба қилишлиги, ўша гуноҳни ювадиган яхшилик қилиши, шафоатчининг шафоатидан манфаат олиши ёки бошқа сабаблардан фойдаланиб қолиши эҳтимоли бор. Бир одам куфр гапни айтди ва уни қозининг олдига келтирилди. Шунда қози ундан гувоҳлар даъво қилаётган масала – куфр гапни айтгани ҳақида сўрайди. У ўша гапни айтганидан тонса, қўйиб юборилади. Чунки гапидан тонишининг ўзи тавба ҳисобланади. Агар айбдор, мен бу гапнинг куфр эканини билмасдим, деса, унга тушунтирилиб, иккинчи бор ҳушёр бўлиш таъкидланиб, уни қўйиб юборилади. Агар ўша одам, мен бу гапни билиб айтдим, динимдан қайтдим, деса, уни тавба қилишга чорланади. Тавба қилгунича қамаб қўйилади. Куфр гапни айтиб турган одамгаки шу муомала бўлганидан кейин, мўминлигини айтиб, унга амал қилиб турган одамни турли гаплар туфайли «кофир»га чиқариб юборавериш мутлақо нотўғри бўлади. Шунинг учун, бу ишда ўта ҳушёр бўлиш лозим. (“Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси” китобидан). Валлоҳу аълам.
29 Апрел 2022, 23:04 | Савол-жавоблар | 193 | Турли саволлар