Одамзод характери
Ассалому алайкум! Янгиликдан иқтибос келтиряпман; Олимлар болалар ота-онанинг айтганларини эмас, уларнинг хатти-ҳаракатларини кўриб ўрганишини исботлашди. Фарзандингизга сабоқ бермоқчи бўлсангиз, буни ўз мисолингизда кўрсатинг, дейилади РД нашрида.
Болалар ота-оналаридан фақатгина уларнинг генларини мерос қилиб олишмайди. Фарзандлар катталарнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, уларнинг шахсий сифатлари, масалан, тиришқоқлик ва мақсад сари интилиш каби фазилатларини ўзлаштиришади.
Массачусетс технология институти олимлари ота-онанинг қандай қилиб қийинчиликларни муваффақиятли енгиб ўтаётганини кўрган бола келгусида бирор бир вазифани бажаришда тиришқоқликни намоён этишини аниқлашди.
«Болалар атрофдаги оламни ўрганиш, шунингдек бу оламда ўз хулқ-атворини ўзгартириш учун бир мантиқий хулосадан фойдаланишади, — дея изоҳлайди мазкур тадқиқотни ўтказган когнитивист-олимлардан бири Лора Шульц. — Биз хатти-ҳаракатларимиз болаларга қанчалик кучли таъсир қилишини англаб етмаймиз. Улар бизни кузатиб, ўзларига тегишли хулосалар чиқаришади».
Тадқиқотда 13-18 ойлик 262 нафар бола қатнашди, улар уч гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳда илмий ходим ўзини икки ўйинчоқни узоқ йиғаётганга солди, кейин эса бола ёрдамида уни йиғишга муваффақ бўлди. Иккинчи гуруҳда олим шунчаки икки ўйинчоқни ўзи йиғиб қўя қолди. Учинчисида эса у умуман ҳеч нарса қилмади.
Иктибос тугади. Азиз устозлар динимиз бу одамзод характеридаги янги аникланган холатга нима дейди ёки бу янгилик эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Тавба” сураси 119-оятида марҳамат қилади : يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар! Оддий аччиқ қалампир ёнида ўсган булғор қалампири ёнидагидан таъсирланиб аччиқ бўлганида бутун бошли болага ота-онадан ўтмайдими? Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 00:08 | Савол-жавоблар | 170 | Руҳий тарбия