Сафардаги намоз

Ассалому алайкум! 1. Сафарга чиқилганда намоз қаср қилиб уқилишини китоблардан ўқиганман 15кундан кам муддатни ният қилиб сафарга чиқсаму борадиган жойим тайин бўлса, яъни акамни ёки бирор яқин қариндошимни уйига борсам намозни фарзини қисқартирмасдан ва суннатларини ҳам тарк этмасдан ўқишим мумкинми?
2). Биз сафарга чиқдик, борадиган жойимиз 100 кмдан ошиқроқ эди, йўлни тахминан 40-50 км масофасини босиб ўтганимиздан сўнг аср вақти бўлди. Шeрикларим намозни қаср қилиб ўқиймиз, чунки бир кунга бориб кeлсак ҳам сафарни ният қилганмиз дейишди. Мeн намозни тўлиқ ўқидим, чунки билишимча 80кмдан бир оз ошгандан кейин мусофирлик ҳукмига ўтади. Саволим шуки бу eрда мeн нотўғри қилмадимми? Тумандан вилоят марказига борилса ҳам сафар масофаси босиб ўтилса қаср ўқиладими? Саволдаги камчиликлар учун узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Сафардаги енгиллик Аллоҳ таолонинг бандаларига берган садақасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ таолонинг садақасини қабул қилинглар” деганлар. Валлоҳу аълам! 2). https://fiqh.uz/maqola/208

30 Апрел 2022, 00:14 | Савол-жавоблар | 147 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar