Намоз вақтлари тақвимидаги Тонг ва Қуёш чиқиши нимани билдиради?
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Авваллари беш вақт намозда Бомдод, Пешин, Аср, Шом ва Хуфтон намоз вақтлари эди. Ҳозирги кунда бошқа хилдаги намоз вақтларини кўриб турибмиз. Ҳозирги Тонг ва Қуёш деган намоз вақтларини унчалик тушунмадим? Илтимос тушунтириб берсангиз?Олдиндан рахмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ва алайкум ассалом! Саволингизга администратор жавоб беришига рухсат берсангиз. Намоз вақтлари бир неча ўн йиллардан бери шу усулда чоп этилади. Тонг ва Қуёш бу янгича намоз вақтлари эмас, аксинча қачон тонг кириши ва қуёш чиқишини билдирувчи маълумотдир. Тонг отиши ва қуёш чиқиши вақат бамдод намозига алоқадор эмас, балки бир неча ибодатлар учун хосдир. Масалан, бамдод намозининг вақти тонг отгандан қуёш чиққанчадир, шу икки вақт орасида бамдод намозини ўқисангиз бўлади. Витр ва Хуфтон намозининг вақти эса тонг отгангачадир, шунингдек нафл рўза тутувчилар учун саҳарлик қилиш вақти тонгда тугайди, шунингдек тунда ўқиладиган бошқа намозларни ҳам тонг отгандан кейин қилиб бўлмайди.
30 Апрел 2022, 00:15 | Савол-жавоблар | 307 | Намоз