Ихлос сурасини ўқиш ҳақида

Ассалому алайкум! Аввалам бор сизларга олиб бораётган ишларингиз учун катта раҳмат айтмокчиман. Сизларнинг ёрдамингиз билан билимларимиз ошиб боряпти алхамдулиллах. Мен бир жойда «Ихлос» сурасини ҳар куни 1000 мартадан 40 кун ўқиб Аллоҳдан ҳожатини сўраса, Аллоҳ сўраганини беради иншаАллоҳ деб эшитгандим. Саволим шуки, аёл киши ҳайз кунлари ҳам «Ихлос» сурасини оғзаки 1000 мартадан ўқиб юриши жоизми? Олдиндан катта раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Уни ўрнига суннатда келган зикр ва дуоларни ўқиб юрсин. Қуйидаги линкда берилган маълумотларни ўқиб чиқинг. Валлоҳу аълам! https://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/ayollar/587-ajz-va-nifosga-oid-savol-zhavoblar

30 Апрел 2022, 00:25 | Савол-жавоблар | 169 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar