Талоқ тушмаслиги учун
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар https://savollar.islom.uz/savol/149193 қуйидаги линкдан бир эркак аёли билан ноўрин хазиллашиб никохига путир етиб қайта никохланишканини тушундим! Бундай холатда талоқ тушадими? Шундай ахмоқона хазиллар сони 3 тага етса хукми хам 3 талоқдай бўладими?
2). Аёлимни агар менга хиёнат қилсанг, бегона эркакнинг қўли сенинг танангга тегса бегона эркак билан кўп вақт сухбатлашсанг, ҳатто мен томондаги ва сен томондаги эркак қариндошлар билан ношаръий масалаларда кўп вақт сухбатлашсанг, мендан билишим керак бўлган нарсани беркитсанг мен сендан норози бўламан талоқ бўласан деб қўйган бўлсам, юқорида айтган гапларимдан биронтаси хали бўлмаган бўлса мен уни ўзгартиришим ва ўртага талоқ тушмайдиган холатни (вазиатни) қилишм мумкинми? масалан зарурат юзасидан (аёл доктор топа олмасак) эркак доктор аёлимни текшириш мақсадида танасига тегиши мумкинлигини, хар хил йиғинларда бўлиб қолган вақтимизда аёлимга эркак қариндошлар яхшисан тузумисан шу каби хол ахвол сўрашлар ёки бўлмасам мен айтган шартларни бандалик қилиб унутиб қўйиши ёки қўрққанидан, эсидан чиқариб қўйганиданми мен билшим керак бўлган масалани менга айтмай қолиши мумкунлигини ўйлаб шартимни ўзгартириб айтмоқчиман. Буни иложи борми? Бўлса қандай қилиб талоқ тушмайдиган қилиб қайтарай? Ўзгартирмоқчи бўлган шартларимда жохиллик қилганманми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳазиллар сони ва ҳолати аниқ баён қилиниши керак. Гоҳ ўринда никоҳ узилишининг сабаби талоқдан бошқа нарса ҳам бўлади. Масалан куфр ишни қилиб ёки сўзни айтиш қўйган бўлади. Бунда никоҳ узилсада талоқ тушмайди. Шунинг учун ҳар бир ҳолат ўз ҳукми бўлади. Қайтиб олишнинг иложи йўқ. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 08:11 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш